Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда 20 ёшли йигит ва қиз жиноят содир этди

Жиззахда 20 ёшли йигит ва қиз жиноят содир этди

Жиззах шаҳрининг "Зилол" маҳалласида яшовчи Ҳ.П. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 17 ноябрь куни соат 7 да уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс 80 миллион сўм пулини ўғирлаб кетганлигини билдирди. Эътиборлиси, турар жойдан аёлларнинг пардоз-андоз буюмлари ҳам олиб кетилган. Жиноят уйга дераза орқали кириш йўли билан амалга оширилганди.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари дастлаб кутилган натижани бермади. Табиийки, жиноятчини топишга қаратилган саъй-ҳаракатлар тўхтатиб қўйилмади. Натижада ўғирлик фош қилинди. Маълум бўлишича, бу қонунбузарлик Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласида яшовчи З.М. ҳамда Шароф Рашидов туманининг Қаҳрамон маҳалласида яшовчи Б.М. томонидан содир этилган.

Айбланувчилар 20 ёшли йигит ва қиздан ўғирланган пул эвазига қўлга киритилган кийим-кечак ва пардоз-андоз буюмлари ҳужжатлаштириб олинди. Уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Киритилди: 12:58 12.05.2021. Ўқилди: 4925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!