Жиззах вилояти ИИБ ахборотига кўра, Даштобод шаҳрида яшовчи фуқаро шаръий никоҳидаги аёли билан жанжаллашиб, фарзандини ўлдириб қўйди.
9 октябрь куни соат 23:00 ларда бешикдаги чақалоқ йиғлайди. Аёлнинг гўдакни эплай олмаётганидан жаҳли чиққан эр қизини ўзи ухлатмоқчи бўлиб, жанжал келтириб чиқаради. У бешикдаги ёстиқ билан аёлнинг юзига бир неча маротаба уради, шунда гўдакнинг боши бешикнинг қиррасига урилади, унга бошқа жароҳатлар ҳам етказилади.
Икки ойлик чақалоқ шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этади.
"Gazeta.uz"нинг ёзишича, суд тиббий экспертизаси боланинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, мияга қон қуйилиши, кўкрак қафаси ва иккала сон соҳасидаги қон талашлар сабаб бўлганини қайд этди.
Суд айбдор фуқарони 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.