Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб Нодир Баҳодирович Нурматов Азим Аҳмадхўжаев ўрнига тайинланди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Нодир Нурматов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Нью-Йорк университетининг юридик мактаби, 2005 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр босқичини, 2007 йилда шу университетда магистратура босқичини тамомлаган.

У 2007-2014 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, 2014-2016 йилларда вазир ёрдамчиси бўлган. 2016-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.

2021 йилнинг 7 сентябрь санасидан бошлаб “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-, 25-моддаларига асосан, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан бери Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи саавдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Азим Аҳмадхўжаев август ойи охирида Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Киритилди: 21:31 09.09.2021. Ўқилди: 2332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!