Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жинларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириши

Жинларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириши

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу билан Макка томон йўл олдилар.

Йўлда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда намоз ўқиётганларидаги қироатларини эшитган бир гуруҳ жинлар у зотга иймон келтирдилар ва ўз қавмларини Исломга даъват қилиш учун шошилиб кетдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Аҳқоф ва Жин сураларида хабар берган.

Мазкур ҳодисанинг оғир пайтда юз бериши алоҳида ҳикматга эга бўлиб, одамлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор қилиб турганларида жинларнинг ўзларидан-ўзлари иймон келтиришлари катта гап эди.

Икковлари Маккага яқинлашганларида Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, уларнинг олдига қандай кирасиз? Ахир улар сизни чиқардилар-ку?!» деди.

«Эй Зайд! Аллоҳ сен кўриб турган нарсага албатта кушойиш берур. Аллоҳ Ўз динига албатта нусрат берур. Ўз набийсини ғолиб қилур», дедилар у зот.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Киритилди: 07:00 01.04.2020. Ўқилди: 3191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!