Бунга парвоз вақти ёши катта йўловчининг юраги тўхтаб қолгани сабаб бўлди.
Air Samarkand экипажи тиббий ёрдам кўрсатиш учун энг яқин аэропортга қўнишга қарор қилган. Самолётга шифокорлар бригадаси чақирилган.
Йўловчига бортдаёқ имкон қадар ёрдам кўрсатилган, кейин эса маҳаллий шифокорлар реанимацион тадбирларни ўтказишган.
Рейс ёнилғи қуйиб олгач, парвозни Тошкентга тахминан 2 соат кечикиш билан давом эттирди ва соат 9:49 да қўнди.