Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жейк Пол Майкни нокаутга учратди

Жейк Пол Майкни нокаутга учратди

Таниқли блогер-боксчи Жейк Пол бироз аввал якунига етган жангда навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

У АҚШнинг Флорида штатида Тампа шаҳридаги "Амали-Арена"да ўтган проф бокс оқшомининг марказий жангида собиқ UFC жангчиси, қўлқопли жанглар юлдузи Майк Перрига қарши рингга кўтарилди. Жангнинг олтинчи раундида Пол номдор рақибини нокаутга учратди.

Шу тариқа, Жейк Полнинг проф боксдаги ғалабалари сони 10 тага етди, ҳисобида 1 та мағлубият ҳам бор. Аслида Пол бугун афсонавий Майк Тайсонга қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо Темир Майкнинг соғлиғидаги муаммо сабаб ушбу жанг кечроқ муддатга қолдирилганди.

Киритилди: 10:46 21.07.2024. Ўқилди: 1591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!