Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Жей Ди Вэнс Дания ва Гренландия расмийлари билан учрашади

Жей Ди Вэнс Дания ва Гренландия расмийлари билан учрашади

АҚШ вице президенти Гренландия масаласини муҳокама қилиш учун Дания ва Гренландия расмийлари билан учрашади, деб ёзмоқда Associated Press.

Агентликнинг хабар беришича, Қўшма Штатлар вице-президенти Жей Ди Вэнс чоршанба куни Вашингтонда Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен ҳамда Гренландия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Вивиан Мотзфелдт билан учрашади.

Учрашувда Қўшма Штатларнинг NATO бўйича иттифоқчиси бўлган Данияга қарашли ярим автоном ҳудуд — Гренландия билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Киритилди: Бугун 13:06. Ўқилди: 290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!