Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Женевадаги музокаралар рус ва инглиз тилларида олиб борилмоқда

Женевадаги музокаралар рус ва инглиз тилларида олиб борилмоқда

Женева шаҳрида Россия, Украина ва АҚШ делегациялари ўртасида ўтаётган уч томонлама музокаралар рус ва инглиз тилларида олиб борилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости манбаларга таяниб хабар берди.

Агентлик суҳбатдоши тегишли саволга жавобан музокаралар “рус ва инглиз тилларида” ўтаётганини маълум қилган.

Украина инқирозини ҳал этишга қаратилган учрашув Женевадаги InterContinental меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда. Россия делегацияси президент ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилигида дипломатик рақамли автомобиллар ва полиция кузатуви остида келган.

Киритилди: 21:52 17.02.2026. Ўқилди: 1888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!