АҚШ оммавий ахборот воситаларида Женева музокараларида ким ғолиб чиққан — Россия етакчиси Владимир Путин ёки АҚШ президенти Жозеф Байден ҳақида фикрлар иккига бўлинди. Бу ҳақда Нью-Йоркдаги Бутунроссия давлат телерадиоэшиттириш компаниясининг бошлиғи Валентин Богданов маълум қилди.
Богдановнинг сўзларига кўра, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари бўлган ОАВ Байден топшириқни тўлиқ бажармаган деб ҳисобламоқда. Демократик партияни қўллаб-қувватловчи оммавий ахборот воситалари мутлақо тескари фикрда.
Богданов таъкидлаганидек, Қўшма Штатлардаги халқаро сиёсатни ёритиш ички сиёсий курашнинг давоми бўлди. У Қўшма Штатлардаги демократик матбуот аслида АҚШ маъмурияти ва Демократик партиянинг пиар бўлимига айланди деган фикрни билдирди.