Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Женевада G7 саммитига қарши минглаб одамлар намойишга чиқди

Женевада G7 саммитига қарши минглаб одамлар намойишга чиқди

Хабарларга кўра, Швейцариянинг Женева кўчаларига қўшни Франциянинг Эвиан-ле-Бен шаҳрида 15-17 июн кунлари бўлиб ўтадиган G7 саммитига қарши норозилик билдириб, минглаб намойишчилар чиқди.

G7'га раислик қилаётган Франция ўз ҳудудида норозилик намойишларига йўл қўймасликни истагани сабабли ташкилотчилар намойишларни Швейцарияда рўйхатдан ўтказишга мажбур бўлишди.

Полиция вакилларининг маълум қилишича, юриш бошида қатнашчилар сони 7 000 га етган, кейинроқ AFP журналистлари 15 000 га яқин намойишчини санашган.
Намойишчилар Tesla автомобилига ўт қўйишган ва банклардан бирининг деразаларини синдиришган.

Акция иштирокчиларининг баъзилари ўзлари билан "Катта еттилик"ка ва барча империалистик иттифоқларга йўқ дейилсин!" ҳамда "Катта еттилик" бекор қилинсин" деган шиорлар ёзилган плакатларни олиб чиқишган. Шунингдек, фаластинликларни қўллаб-қувватлаш, иқлим ўзгаришига қарши кураш, феминизм ва антикапиталистик кайфиятдаги баёнотлар ҳам янграган.

Шаҳар бўйлаб юзлаб тадбиркорлар ва меҳмонхона эгалари хавфсизлик мақсадида бир неча кун олдин витрина ва деразаларни фанер қалқонлар билан ёпиб қўйишган эди. Намойиш ўтаётган ҳудуд тепасида вертолётлар назорат олиб борди, бироқ полиция содир бўлаётган воқеаларга асосан аралашмади, дейилади хабарларда.

Киритилди: Бугун 12:27. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!