Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жеки Чан: “Илтимос, хавотирга тушманг, мен карантинда эмасман!”

Жеки Чан: “Илтимос, хавотирга тушманг, мен карантинда эмасман!”

Хитойлик таниқли актёр, режиссёр, каскадёр ва сценарийнавис Жеки Чан ОАВда ўзининг коронавирус билан касаллангани ҳақида тарқалган хабарларга “Instagram”даги расмий саҳифасида изоҳ берди.

«Ҳаммага мен ҳақимда қайғургани учун ташаккуримни изҳор этаман. Илтимос, хавотирга тушманг, мен карантинда эмасман. Қолганлар ҳам хавфсиз ерда, соғ-саломат бўлишни тилайман!» — деб ёзган Жеки Чан ґзининг “Instagram” саµифасида.

Аввалроқ Жеки Чаннинг коронавирус билан касаллангани ва шу сабабли шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Жеки Чан Хитойда коронавирус тарқала бошлаганидан бери ушбу мавзуда тез-тез оммавий ахборот воситалари ва янгиликлар сайтларида чиқишлар қилиб бормоқда. У февраль бошида коронавирусга қарши вакцина яратган инсонга 143 минг доллар ваъда қилганди.

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг маълум қилишича, 27 февраль ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб вирусни юқтириб олганлар сони 78 мингдан ошиб, 32 495 киши даволанишга муваффақ бўлди. Коронавирус билан касалланиш оқибатида вафот этганлар сони 2744 кишига етди.

Киритилди: 12:40 28.02.2020. Ўқилди: 3915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!