Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Жефф Безоснинг ракетаси синов парвози олдидан портлаб кетди

Жефф Безоснинг ракетаси синов парвози олдидан портлаб кетди

Америкалик миллиардер Жефф Безосга тегишли бўлган Blue Origin компанияси томонидан қурилган New Glenn ракетаси пайшанба куни тунда АҚШнинг Флорида штатидаги учириш майдончасида портлаб кетди. Портлаш бўлажак учириш олдидан ўтказилаётган синов пайтида юз берган.

"Бугунги ўт очиш синови пайтида носозликка дуч келдик. Барча ходимларнинг хавфсизлиги тасдиқланди", дейилади компаниянинг расмий баёнотида.

Маълумотларга кўра, синовдан мақсад ракетани учириш майдончасида мустаҳкам ушлаб турган ҳолда, унинг тезлаштирувчи босқичидаги еттита двигателни ўт олдириш эди. Аммо, синов вақтида аланга ракетанинг ён томонлари бўйлаб кўтарила бошлади ва кучли портлаш учириш майдончасини қоплаб олган.

Ракета Amazon компаниясининг “паст Ер орбитаси” маъносини англатувчи LEO интернет сунъий йўлдошлари тизими учун 48 та сунъий йўлдошни олиб чиқиши керак эди. LEO — SpaceX'нинг Starlink тармоғига рақобатчи ҳисобланади. Amazon сунъий йўлдошлари ракета бортида бўлмаган.

Компания қўниш модулини Ойга етказиш учун SpaceX билан рақобатлашмоқда. Ушбу муваффақиятсизлик – NASAʼнинг Ой дастури режаларига ҳам таъсир қилади.

Киритилди: Бугун 12:58. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!