Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Jeep автомобилларидаги жиддий носозлик сабаб оммавий қайтариб олинмоқда

Jeep автомобилларидаги жиддий носозлик сабаб оммавий қайтариб олинмоқда

Jeep бренди эгаси — Stellantis компанияси хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда кенг кўламли қайтариб олиш дастурини бошлади. Бунга айрим русумдаги автомобилларнинг электр тизими ва юқори кучланишли деталларида кузатилган носозлик сабаб бўлган, бу эса ўз навбатида ёнғин чиқиш хавфини юзага келтириши мумкин.

Компания эҳтиёт чораси сифатида бир миллиондан ортиқ транспорт воситасини текширувдан ўтказиш ва нуқсонларни бартараф этиш учун сервис марказларига чақириб олмоқда.

Stellantis мутахассислари муаммонинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва зарур техник ечимларни татбиқ этиш устида ишламоқда. Ҳозиргача вазият тўлиқ ҳал этилмаган бўлгани боис, автоэгаларга воситаларни ёпиқ гаражлар ёки турар жойлар яқинида сақламаслик, имкон қадар очиқ майдонларда қолдириш қатъиян тавсия қилинган.

Маълумот учун, сўнгги йилларда дунёнинг етакчи автоконцернлари ҳам батареялар ва электр тизимидаги носозликлар сабабли шунга ўхшаш чақириб олиш кампанияларини амалга ошириб келаётган эди. Jeep эгаларидан ўз автомобиллари ушбу рўйхатга киритилган ёки киритилмаганини компаниянинг расмий каналлари ёхуд дилерлик марказлари орқали текшириб кўриш сўралмоқда.

Киритилди: Бугун 14:39. Ўқилди: 161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!