Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ЖЧнинг энг қиммат термалари ҳақида

ЖЧнинг энг қиммат термалари ҳақида

2022 йил 20 ноябрь куни Қатарда футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бошланди. Чемпионат 32 миллий терма жамоадан иборат бўлиб, улар ҳар тўрт йилда бериладиган кубок учун ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу диаграммада миллий терма жамоалар футболчиларининг умумий нархи акс этган.

32 жамоа ичида энг қиммат терма жамоа Англия МТЖ бўлиб, Transfermarket портали жамоа ўйинчиларини умумий ҳисобда 1,2 млрд га баҳоламоқда. Қиёслаш учун, бу миқдор Гренада ва Сейшелнинг ялпи ички маҳсулотига тенг.

Энг эътиборли жиҳат шуки, рўйхатда 3 давлат – Бразилия, Аргентина ва Уругувайдан бошқа барча давлатларнинг МТЖлари бир қитъа – Европага тегишлидир. Шунга қарамай, Англия МТЖдан кейинги ўринни 1.1 миллиард евро билан Бразилия МТЖ эгаллаган. Аргентина МТЖ ўз минтақасида иккинчи ва бутун дунёда еттинчи ўринни эгаллаган бўлса, Уругувай МТЖ дунё бўйича ўнинчи ўриндаги энг қиммат жамоа деб топилди.

Манба.

Киритилди: 15:47 30.11.2022. Ўқилди: 2073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!