ЖЧ–2026 "H" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Испания ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳс АҚШнинг Атланта шаҳридаги «Мерседес-Бенц Стэдиум» майдонида бўлиб ўтди. Унда иорданиялик Адҳам Муҳаммад бош ҳакам сифатида ишлади. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугади.
Ушбу баҳсда жамоалар гол уришга муваффақ бўлишмади. Испания миллий жамоаси баҳсда тўла устунликка эришган бўлса, африкаликлар посбони ва ҳимоячилари қаҳрамонлик кўрсатиб, ўз жамоасини дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал жаҳон чемпионатлари финал босқичидаги дебютини амалга оширди. У учрашувнинг 71-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
ЖЧ–2026. "H" гуруҳи, 1-тур
15 июнь, 2026 йил
Испания – Кабо-Верде – 0:0