Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ЖЧ-2026. Франция йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мбаппедан дубль (видео)

ЖЧ-2026. Франция йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мбаппедан дубль (видео)

Жаҳон чемпионати–2026 1/16 финали доирасида Франция ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳридаги «Метлайф» стадионида бўлиб ўтган баҳсда французлар 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.

Франция терма жамоаси сафида Килиан Мбаппе дубль муаллифига айланган бўлса, яна бир голни Брэдли Баркола киритди.

Шу тариқа, Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финалига йўлланма олди. Французлар ушбу босқичда 5 июль куни Парагвай терма жамоасига қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2026. 1/16 финал
1 июль, 2026 йил, чоршанба
Франция — Швеция — 3:0
Голлар:
Мбаппе, 45 (1:0), Баркола, 53 (2:0), Мбаппе, 74 (3:0).

Киритилди: 07:31 01.07.2026. Ўқилди: 1804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!