АҚШ президенти Доналд Трамп футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтишини айтди.
"Бу чемпионат Америка иқтисодиётига 30 млрд доллардан ортиқроқ маблағ олиб киради, 185 мингта янги иш ўрни яратади", - деди у.
Трамп, шунингдек, стадионлардаги хавфсизлик юқори даражада бўлишига умид билдирди.
Шу йил 5 декабр куни Вашингтон шаҳридаги Кеннеди марказида Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтказилади. Унда 48 та миллий жамоа, жумладан, Ўзбекистон ҳам иштирок этади.
Финал ўйини 19 июл куни Ню-Йорк яқинидаги "Мэтлайф-стэдиум" стадионида бўлиб ўтади.