Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ЖЧ-2018. Роналду ва Месси чорак финалда тўқнаш келиши мумкин!

A A A
ЖЧ-2018. Роналду ва Месси чорак финалда тўқнаш келиши мумкин!

Португалия терма жамоаси "B" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган бўлса, Аргентина "D" гуруҳида 2-поғона орқали плей-оффга йўл олди.

• Лео Месси иштирок этган Мундиалларда (2006, 2010, 2014, 2018) Аргентина терма жамоаси ҳамиша гуруҳ босқичидан чиққан. Эътиборли томони, сўнгги 3та ЖЧда "альбисилесте" Нигерия билан тўқнаш келиб, ҳар сафар ғалаба қозонмоқда (2010— 1:0; 2014 — 3:2; 2018 — 2:1).

• Мазкур жаҳон чемпионати замонамиз футбол қироллари — Криштиану Роналду ва Лионель Мессиўртасидаги билвосита курашга айланишини кутгандик. Дастлабки ўйинларда португалиялик футболчи бу борада олдинга ўтиб кетди. У Испанияга қарши ўйинда хет-трикка эришган бўлса, Марокаш дарвозасини бир марта ишғол қилди. Месси эса Исландияга қарши ўйинда пенальтидан фойдалана олмади.

• Нигерияга қарши ўйинда Месси мусобақадаги ўзининг дастлабки голини урди. Шунингдек, у жарима зарбасидан бир марта дарвоза устунини нишонга олди. 

• Бу икки футбол юлдузи чорак финалда ўзаро тўқнаш келиши мумкин, агар 1/8 финалда Португалия Уругвайни, Аргентина эса Францияни мағлуб этса!

Киритилди: 09:51 27.06.2018. Ўқилди: 2289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар