Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ЖЧ-2018. Чорак финалда фаворитлар тўқнашади

A A A
ЖЧ-2018. Чорак финалда фаворитлар тўқнашади

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг нимчорак финалидан ўрин олган навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Бразилия ва Бельгия терма жамоалари ўз учрашувларини ўтказди.

Бразилия терма жамоаси Мексика терма жамоасига қарши майдонга тушиб, Неймар ва Фирмино томонидан киритилган голлар эвазига ғалаба қозонган бўлса, Бельгия терма жамоаси Японияга қарши учрашувда жиддий муаммоларга дуч келди.

Учрашувнинг иккинчи бўлим бошида японлар кутилмаганда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди. Бироқ ўйиннинг сўнгги қисмида ўзига келиб олган бельгияликлар қисқа вақтда ҳисобни тенглаштиришди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада Носир Шадли бир йўла ўйинга якун ясаб қўя қолди.

Энди чорак финалда мусобақанинг икки фаворити Бразилия ва Бельгия терма жамоалари ўзаро рўбарў келади. Бу ўйинни ўзига хос финал олдидан финал дея баҳолаш мумкин.

ЖЧ-2018
1/8 финал

Бразилия – Мексика 2:0 (0:0)
Голлар: Неймар (51), Фирмино (88).
Бразилия: Алиссон, Фагнер, Тиаго Силва, Миранда, Филипе Луис, Виллиан (Маркиньос, 90), Паулиньо (Фернандиньо, 80), Каземиро, Коутиньо (Фирмино, 86), Габриэл Жезус, Неймар.
Мексика: Очоа, Альварес (Дос Сантос, 55), Айяла, Сальседо, Гальярдо, Эррера, Маркес (Лайюн, 46), Гуардадо, Лосано, Эрнандес (Хименес, 60), Вела.
Огоҳлантиришлар: Альварес (38), Филипе Луис (43), Эррера (55), Каземиро (59), Сальседо (77), Гуардадо (90).

Бельгия – Япония 3:2 (0:0)
Голлар: Вертонген (69), Феллайни (74), Шадли (90+4) – Харагути (48), Инуи (52).
Бельгия: Куртуа, Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Менье, де Брюйне, Витцель, Феррейра Карраско (Шадли, 65), Мертенс (Феллайни, 65), Азар, Лукаку.
Япония: Кавасима, Сакаи, Йосида, Седзи, Нагатомо, Хасебе, Сибасаки (Ямагути, 81), Харагути (Хонда, 81), Кагава, Инуи, Осако.
Огоҳлантиришлар: Сибасаки (40).

Xs.uz

Киритилди: 11:42 03.07.2018. Ўқилди: 1697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар