Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

ЖЧ-2018. Австралия Дания билан дуранг ўйнади. Единак яна қутқарувчи ролида

ЖЧ-2018. Австралия Дания билан дуранг ўйнади. Единак яна қутқарувчи ролида

ЖЧ-2018 2-тури доирасидаги «С» гуруҳидан ўрин олган Дания ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

Қизиқарли тарзда кечган баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлаб, бир очкодан бўлишиб олишди.

Европаликлар тезкор гол билан ҳисобни очишган эди. Аниқроғи, 7-дақиқада Кристиан Эриксон чап оёғда йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

38-дақиқада Единак пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг жамоалар ҳар қанча урунишмасин бошқа гол уриш ҳеч кимга насиб этмади.

ЖЧ-2018. 2-ТУР

«С» ГУРУҲИ

ДАНИЯ – АВСТРАЛИЯ - 1:1 (1:1)

21 июнь, «Самара-Арена»

Голлар: 1:0 – 7 Эриксен, 1:1 – 38, пенальти Единак.

Дания: Шмейхель, Кьер, Ларсен, Дальсгор, Кристенсен, Шене, Дилэйни, Эриксен, Систо, Йоргенсен (Корнелиус, 68), Поульсен (Брэйтуэйт, 59).

Австралия: Райан, Сэйнсбери, Бехич, Рисдон, Миллиган, Лекки, Единак, Муй, Рогич (Ирвайн, 82), Круз (Арзани, 68), Нэббаут (Юрич, 75).

Огоҳлантиришлар: Поульсен (37), Систо (84).

Manba: stadion.uz

Киритилди: 19:35 21.06.2018. Ўқилди: 1718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!