Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Жазоирда йирик ўрмон ёнғини содир бўлди: Ҳалок бўлганлар бор

Жазоирда йирик ўрмон ёнғини содир бўлди: Ҳалок бўлганлар бор

Жазоирнинг шимолий ва шимоли-шарқий қисмида содир бўлган улкан ўрмон ёнғинлари оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди ва қарийб 100 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги эълон қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида зарар кўрган ҳудудларнинг 100 дан ортиқ аҳолиси касалхонага ётқизилган. Уларнинг барчасининг аҳволи барқарор.

Фуқаро мудофааси кучларининг маълумотларига кўра, яқинда Жазоирнинг шимолий қисмида 1500 дан ортиқ ёнғин қайд этилган. Ёнғинлар ўрмонлар, пальма боғлари ва қишлоқ хўжалиги ерларини вайрон қилди, аҳолиси тезда эвакуация қилинган 150 дан ортиқ уйга зарар етказди.

Таъкидланишича, ёнғинларни ўчириш ишлари кучли шамол ва иссиқ ҳаво, ҳарорат 35°С дан ошиши билан мураккаблашмоқда.

Киритилди: 11:01 23.07.2026. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!