Жазоир ҳукумати мамлакат собиқ президенти Абдулазиз Бутефликанинг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилди.
"Президент Абдулмажид Теббун шанба кунидан бошлаб бутун мамлакат ҳудудидаги байроқлар туширилиши тўғрисида фармойиш берди", - дейилади хабарда.
Бутефлика Жазоирни 1999 йилдан 2019 йилгача – 20 йил давомида бошқарганди.
У 26 ёшида Жазоир ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб, дунёдаги энг ёш ташқи ишлар вазири бўлган.
Бутефлика француз мустамлакачиларига қарши озодлик курашининг қаҳрамонларидан бири ҳисобланади.
У 2019 йил апрелда президентлик ваколатларидан воз кечганди.