Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жазоир парламенти Франция мустамлакачилигини жиноят деб тан олди

Жазоир парламенти Франция мустамлакачилигини жиноят деб тан олди

Жазоир Миллий халқ ассамблеяси (парламенти) 19-20-асрларда Франциянинг мамлакатда олиб борган мустамлакачилик сиёсатини жиноят деб ҳисобловчи қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилди.

Франциянинг 1830 йил 14 июндан 1962 йил 5 июлгача Жазоирни мустамлака қилиши “тўғридан-тўғри ва билвосита оқибатлари шу санадан кейин ҳам сақланиб қолган” ҳозирда расман қонунда жиноят сифатида тан олинган.

Қонун муаллифлари Жазоирда француз мустамлакачилигининг 30 га яқин жиноятларини, шу жумладан суддан ташқари ўлдиришлар, маҳаллий аҳолини шафқациз қийноқлар, тақиқланган қуроллардан фойдаланиш ва экологик офатларни қўзғатиш, жумладан Жазоир Саҳроида ядровий синовлар ўтказишни аниқладилар, уларнинг оқибатлари бугунги кунда ҳам маҳаллий аҳоли томонидан сезилмоқда.

Шимолий Африка мамлакати ўзининг собиқ мустамлакачи давлатидан мустамлакачилик ўтмиши учун расман узр сўраш, шунингдек, товон пули талаб қилади.

Жазоир эслайдики, Франция мустамлакачилари мамлакат аҳолисига араб тилида таълим олишни тақиқлаб қўйган, биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари даврида мажбурий насронийлаштириш ва жазоирликларни Франция қуролли кучларига оммавий сафарбар қилиш амалга оширилган.

Жазоир 130 йилдан ортиқ вақт давомида французлар истилоси остида эди. Миллий озодлик урушидан сўнг, мамлакат 1962 йилда мустақилликка эришди.

Декабрь ойи бошида Африка давлатлари 30 ноябрдан 1 декабргача Жазоирда бўлиб ўтган қитъада мустамлакачилик жиноятларига қарши кураш бўйича халқаро конференция якунлари бўйича декларация қабул қилишди.Ушбу декларация мустамлакачи давлатларни ўзларининг мустамлакачилик ўтмишлари учун ўз айбларини расман тан олишга чақирди ва товон тўлаш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!