Европанинг бир қанча минтақаларида ҳаддан ташқари иссиқлик кузатилди. Баъзи мамлакатларда термометр +40 га кўтарилди. Энергетика тизимлари юкламага бардош бера олмаяпти, дея хабар беради Euronews.
Руминияда фавқулодда хизматлар мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида кузатилган ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли қўнғироқлар билан тўлиб кетди. У ерда об-ҳаво хавфининг "қизил" даражаси эълон қилинган. Баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати сояда +40 даражага етади.
Маршрутларда поездлар ва автомобилларнинг тезлиги чекланган. Ғайритабиий иссиқлик электр тармоғига ҳам таъсир қилади. Ишлаб чиқариш истеъмол даражасида эмас, электр энергияси узилишлари тез-тез учрамоқда.
Шимолий Македониянинг жанубий ва марказий қисмида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Энг каттаси - Неготино жамоасининг тоғли ҳудудларида. Ёнғинни ўчиришда авиация иштирок этмоқда. Маҳаллий фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, мамлакатда еттита манба қайд этилган. Расмийлар ёрдам сўраб қўшни давлатлар - Словения, Туркия, Сербия ва Черногорияга мурожаат қилди.