5–10 май кунлари Варшава шаҳрида нуфузли "Grand Chess Tour" доирасида "Super Rapid & Blitz" турнири бўлиб ўтади. Жаҳоннинг кучли гроссмейстерлари иштирок этадиган мазкур мусобақа шахмат мухлислари диққат марказида.
Турнирда жами 10 нафар кучли гросмейстерлар иштирок этади. Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдоров ҳимоя қилади.
Турнир иштирокчилари:
Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон)
Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон)
Фабиано Каруана (АҚШ)
Алиреза Фирузжа (Франция)
Уэсли Со (АҚШ)
Максим Вашье-Лаграв (Франция)
Ян-Кшиштоф Дуда (Польша)
Владимир Федосеев (Словения)
Ханс Ниманн (АҚШ)
Радослав Войташек (Польша)
Формат ва вақт назорати:
Rapid: 9 тур (25 дақиқа + 10 сония ҳар бир юриш учун)
Blitz: 18 тур (5 дақиқа + 2 сония ҳар бир юриш учун)
Мукофот жамғармаси:
Турнирнинг умумий приз фонди 200 000 АҚШ долларини ташкил этади.