Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жарқўрғонда 500 миллионга ноқонуний сотилиши керак бўлган ер сотилишининг олди олинди

Жарқўрғонда 500 миллионга ноқонуний сотилиши керак бўлган ер сотилишининг олди олинди

Термиз шаҳрида 2022 йил 18 май куни, Қумқўрғон туманида яшовчи, Б.Санам (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБга ёзган аризасига асосан, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Термиз шаҳар «Алпомиш» маҳалласида жойлашган ресторанларнинг бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Жарқўрғон туманида яшовчи, Х.Икром ўзига тегишли бўлмаган Жарқўрғон тумани ҳудудида жойлашган 50 сотих ер майдонини жами 500.000.000 (беш юз миллион) сўмга сотишга келишиб, Б.Санамдан 214.000.000 (икки юз ўн тўрт миллион) сўм пулларни олган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Икромга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 08:36 05.06.2022. Ўқилди: 2313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!