Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жарималарни тўламаган хорижий юк автомобиллари чегарадан чиқарилмайди

Жарималарни тўламаган хорижий юк автомобиллари чегарадан чиқарилмайди

Хорижий давлатларга тегишли бўлган юк автомобиллари ва автобуслар Россия ҳудудида ёзилган жарималарни тўлиқ қопламагунича – чегарадан чиқарилмайди.

Россия да бугун 7 июндан бошлаб “Халқаро юк ташувлари борасида давлат назорати ва унинг тартибини бузиш учун жавобгарлик тўғрисида”ги қонун кучга кирди.

Хорижий юк ташувчига тегишли бўлган транспорт воситаси, чегарани кесиб ўтиш вақтида, ушбу транспорт томонидан Россия ичида ЙҲХ соҳасида қоидабузарлик содир этилгани аниқланса, ушбу транспорт воситаси белгиланган маъмурий жазо бажарилганидан сўнг Россия ҳудудини тарк этиши мумкин бўлади, - дейилган ушбу қонунда.

Агар юк ташувчи жаримани божхона назоратидан ўтиш вақтида тўлашга улгурмаса, транспорт воситаси божхона назорат пунктидан бошқа жойига олиб бориб қўйилади.

Айнан шундай чоралар Россия ҳудудига киришда ҳам қўлланилади.

Киритилди: 15:30 07.06.2021. Ўқилди: 2075 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!