Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳри яқинидаги қишлоқда содир бўлган отишмада камида 10 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди.
Бу ҳақда полицияга таяниб, AFP хабар берди.
Маълумотларга кўра, шаҳардан 40 километр жануби-ғарбда жойлашган Беккерсдалда номаълум шахслар ўт очган. Ҳужумчиларнинг мақсади аниқланмаган.
Хабарларга кўра, ҳужумчилар кўчадаги одамларга қарата ўқ узган. Ҳозиргача ўн киши ҳалок бўлган, яна ўн киши жароҳатланган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.