"10 январ куни ЖАР, Хитой, Россия ва Эрон Жанубий Африка сувларида бир ҳафталик қўшма денгиз машқларини бошлади. Бу кемачилик ва денгиз иқтисодий фаолияти хавфсизлигини таъминлашга қаратилган BRICS Plus операцияси деб номланди", дея хабар бермоқда агентлик.
Қўшма операциялар бўйича вакил вазифасини бажарувчи подполковник Мфо Матебула ушбу машғулотлар бирор давлатга қарши қаратилмаганини билдирди. Шунингдек, у Жанубий Африка Республикаси вақти-вақти билан АҚШ Ҳарбий-денгиз флоти билан ҳам машқлар ўтказиб келишини қўшимча қилди.