Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жапаров Марказий Осиёда хавфсизлик белбоғини яратишни таклиф қилди

Жапаров Марказий Осиёда хавфсизлик белбоғини яратишни таклиф қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Марказий Осиёда хавфсизлик белбоғини яратишни таклиф қилди. Давлат раҳбари ўз чиқиши бу ташаббусни Душанбеда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг юбилей саммитида айтди.
“Минтақада хавфсизлик белбоғини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим”, - деди у.

Шунингдек Жапаров Қирғизистоннинг Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Душанбеда "Кохи Наврўз" мажмуасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ШҲТ ташкил этилганининг 20 йиллигига бағишланган йиғилиши бошланди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бошчилигидаги саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари - Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Покистон бош вазири Имрон Хон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Россия президенти Владимир Путин, Хитой раиси Си Цзиньпин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди саммитда онлайн режимида иштирок этмоқда.

Киритилди: 17:47 17.09.2021. Ўқилди: 2016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!