Жанубий Кореянинг биринчи ва ҳозирча ягона аёл-астронавти Ли Со Ён ёшларни ўз орзулари ва имкониятларига чегара қўймасликка чақирди.
Ли Антальяда ўтказилаётган 77-Халқаро астронавтика конгресси (IAC) доирасида «Анадолу» агентлигига берган интервьюсида болалигида ҳеч қачон астронавт бўлишни орзу қилмаганини айтди. Унинг таъкидлашича, ўша пайтда Жанубий Кореяда на космик агентлик, на космик дастур мавжуд бўлган.
«Шунинг учун астронавт бўлиш ҳақида ўйлаш хаёлимга ҳам келмаган. Ҳатто “астронавт” сўзи нимани англатиши ҳақида ҳам аниқ тасаввурга эга эмас эдим», — деди у.