Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жанубий Кореяда ўзбекистон фуқароси юқори қаватдан қулаб тушди

Жанубий Кореяда ўзбекистон фуқароси юқори қаватдан қулаб тушди

Ўзбекистон фуқароси Алишер Жовлиев қурилаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетди ва оғир аҳволда “Кангвон” университети касалхонасига олиб борилди.

ТИВ хабарига кўра, ҳодиса 2019 йил 29 май куни содир бўлган.

Маълум қилинишича, жабрланувчи Кореяга 20 май куни Чунчон шаҳридаги “Кёнгин” университетининг тил ўрганиш курсида ўқиш учун келган ва пул ишлаш мақсадида жисмоний меҳнат билан шуғулланган.

“Дипломатик ваколатхона вазиятни назоратга олган, иш берувчи ва ватандошимиз даволанаётган касалхона раҳбарияти билан алоқа ўрнатган. Иш берувчи ташкилот ташкилий масалаларни ҳал қилиш ва даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплашга тайёрлигини билдирган”, - дейилади хабарда.

Корея Республикасининг тегишли хизматлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 10:48 31.05.2019. Ўқилди: 1597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!