Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Кореяда тайфун туфайли 10 мингдан ортиқ киши уйларини ташлаб кетди

Жанубий Кореяда тайфун туфайли 10 мингдан ортиқ киши уйларини ташлаб кетди

Душанба куни "Омаис" тўфони Жанубий Кореяда сув тошқини ва кўчкилар хавфини келтириб чиқарди. Натижада 10 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди, деб хабар беради Рёнхап маҳаллий ҳокимиятга таяниб.

Табиий офатларга қарши курашиш ва хавфсизлик бўйича марказий штаб маълумотларига кўра, қурбонлар йўқ, лекин турли ҳудудлардаги кўплаб фуқаролар эвакуация қилинган. Сув тошқини Ульсан, Тонгён, Сачхон ва Пусан ​​шаҳарларида содир бўлди. Ульсан ва Пусанда 217 та уй вақтинча электрсиз қолди. Душанба оқшомига келиб, Чолла-Намдо провинциясида кўчкилар хавфи бўлган ҳудудларда 10 мингдан ортиқ аҳоли уйларини ташлаб кетишган.

Кучли ёғингарчилик туфайли Чолла-Намдо ва Кёнсан-Намдо провинцияларидаги бир қатор автомобил йўллари ва Кванжу ва Милянг шаҳарлари орасидаги темир йўл ёпилди. 86 та парвоз ва 70 та паром бекор қилинди, 18 та миллий боғда 450 та кузатув йўналиши ёпилди.

Aгентлик маълумотларига кўра, тайфун туфайли хавф ҳақида огоҳлантиришлар аллақачон бекор қилинган, аммо сешанба куни ҳамон минтақада кучли ёмғир ва 200 миллиметргача ёғингарчиликлар башорат қилинмоқда.

Киритилди: 09:11 24.08.2021. Ўқилди: 1886 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!