Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Кореяда робот-ўргимчак пайвандлаш ишларига жалб қилинди

Жанубий Кореяда робот-ўргимчак пайвандлаш ишларига жалб қилинди

Жанубий Кореянинг Diden Robotics компанияси кема қуриш учун деворлар ва шифтлар бўйлаб ҳаракатлана оладиган ва, хусусан, пайвандлаш ишларини бажара оладиган робот ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда Business Korea.

DIDEN 3.0 - мустақил ҳаракатлана оладиган, хавфли ва инсон қўли етмайдиган жойларда ишлашга мўлжалланган, магнит панжали тўрт оёқли робот.

Робот тор йўлакларда ўргимчакка ўхшаб ҳаракатланиб, пайвандлаш ишларини бажаради. Инсон тирсаги ва тиззаси каби тузилган бўғимлар унга тана ҳолатини осон ўзгартириш имконини беради.

Робот 30 кг гача юкни ташиши мумкин. Ҳозирда у Жанубий Кореядаги кемасозлик корхоналарида ишламоқда.

Халқаро робототехника федерацияси маълумотларига кўра, 2023 йилда мамлакатда ҳар 10 минг ишчига 1012 та саноат роботи тўғри келган.

Киритилди: 20:34 29.09.2026. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!