Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жанубий Кореяда мусулмон аскарлар учун махсус меню жорий этилади

Жанубий Кореяда мусулмон аскарлар учун махсус меню жорий этилади

Жанубий Корея армиясида вегетарианлар ва мусулмон ҳарбий хизматга чақирилувчилар учун 2021 йилдан гўштни истисно қилувчи махсус ишлаб чиқилган парҳез жорий этилади, дея хабар бермоқда YonHap News ахборот агентлиги Мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб.

Вазирликка кўра, 2021 йилнинг февралидан бошлаб бўлажак хизматга чақирилувчилардан вегетарианларми ёки йўқми тиббий кўрикдан ўтаётганда қайд этиш сўралади. Шаклда тўлдириш учун корейс ва инглиз тилида "вегетариан" сифатида белгиланган икки устун мавжуд бўлади. Islam.ru маълумотларига кўра, бундай шахсий маълумотлар чақирилувчилар хизмат қиладиган бўлинмага юборилади. Бу вегетариан ва мусулмон аскарлар учун тизимли парҳез дастурини таъминлайди.

"Келаси йили вегетариан ва мусулмон аскарлар сонини аниқлагач, тайёрланган менюларни ишлаб чиқамиз", - дейди ҳарбий муассаса вакили.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Киритилди: 08:30 01.01.2021. Ўқилди: 2495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!