Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жанубий Кореяда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Жанубий Кореяда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Жанубий Кореяда коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини бошланди. Вазият охирги пайтларда ижобий томонга ўзгарганди, аммо яқинда яна вирусга чалинганлар сони оша бошлади.

Мамлакат пойтахти Сеулда чекловлар қайтди, музейлар ва театрлар яна ёпилди, ижтимоий масофага бўлган талаб сақланиб қолди.

Икки кун кетма-кет шаҳарда касалланганларнинг кунлик ортиши тахминан 50 кишини ташкил этади, бошқа минтақаларда 30 га яқин ҳолат қайд этилган.

Корея Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига кўра, маданий муассасалар ишига тақиқ икки ҳафта давомида амал қилади. Корея Миллий музейи, Миллий замонавий санъат музейи, Марказий давлат кутубхонаси ва тўртта концерт зали ёпилади.

Киритилди: 14:06 29.05.2020. Ўқилди: 3489 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!