Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони 15 минг нафарга яқинлашди. Ҳукумат бундан хавотирда

Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони 15 минг нафарга яқинлашди. Ҳукумат бундан хавотирда

Жанубий Кореяда коронавирус инфекциясининг кескин кўпайиши қайд этилди: июль ойининг охиридан бошлаб бу ерда биринчи марта кунига 100 дан ортиқ янги ҳолат аниқланди. 

Сўнгги кун давомида Корея Республикасида коронавирус инфекциясининг 103 ҳолати қайд этилди. Сўнгги марта бундай маълумотлар 25 июль куни, мамлакатда 113 бемор касалланганда қайд этилган.

Шу билан бирга, олдинги кунга нисбатан ўсиш деярли ярим бараварга кўпайди - 56 киши. Бундай ҳолатларнинг кескин ўсиши вируснинг баъзи маҳаллий черковларда ва бозорларда тарқалиши билан боғлиқ.

Ўтган кун давомида 18 та ҳолат чет элдан келганларда аниқланган, улардан тўққизтаси АҚШдан ташриф буюрган. Қолган 85 та ҳолат маҳаллий. Улар Сеулда ва марказдаги Кенгидо провинциясида қайд этилган.

Ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 14 873 нафар.

Соғайганларнинг умумий сони 13 863 га (93,21 фоиз) кўтарилди. Жами 305 киши (2,05 фоиз) вафот этган.

Бош вазир Чон Се Гюннинг таъкидлашича, ҳукумат Сеул ва унинг атрофидаги туманларда карантин тадбирларини иккинчи даражага қадар кучайтиришни кўриб чиқмоқда. Июнь ойида Жанубий Корея уч босқичли (уч энг юқори) ижтимоий масофаланиш тизимини жорий этди. Ҳозирги вақтда мамлакатда биринчи даражали чекловлар амалда. Агар юқтирилган инфекциянинг кунлик кўпайиши 14 кун давомида 50-100 орасида бўлса, уни иккинчи даражага ўтказилиши мумкин.

Киритилди: 18:43 14.08.2020. Ўқилди: 2031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!