Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Кореяда ишламоқчи бўлган эркак пулларидан айрилди

Жанубий Кореяда ишламоқчи бўлган эркак пулларидан айрилди

Фарғона шаҳрида яшовчи С. Т. Жанубий Корея давлатига бориб ишлашни кўпдан бери орзу қилиб юрарди. 2019 йилнинг май ойида шаҳар марказида жойлашган кафеларнинг бирида таниши Т. А.ни учратиб қолиши бу орзуси амалга ошадигандек умид берди. Унга ўз мақсадини айтганди, Т. А. ўз ёрдамини таклиф қилди. Бу иш қўлидан келишини айтиб, танишлари орқали уни Жанубий Корея давлатидаги “Hyundai” автомобил заводига ишга юборишга ваъда берди. Албатта текинга эмас. Олдиндан С. Т.дан 21 миллион 200 минг сўм пул олди.

С. Т. “ана кетаман-мана кетаман” билан кутиб юраверди. Орадан кунлар, ойлар ўта бошлади. Лекин Кореяга бориб ишлаш орзулигича қолиб кетди. Т. А  бир йилдан зиёд вақт ўтса ҳамки ваъдасини бажармагач, жабрланувчи ички ишлар органига мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Одамларни лақиллатган Т. А. энди қилимиши учун қонун олдида жавоб бериши тайин.

Киритилди: 09:04 07.08.2020. Ўқилди: 1654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!