Бугун 29 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Жанубий Кореяда эркак қарз сабаб оила аъзоларини ўлдирди

Жанубий Кореяда эркак қарз сабаб оила аъзоларини ўлдирди

У бунинг учун уларга ухлатувчи дори бериб, кейин бўғган.

Жанубий Кореяда эркак ўз оиласининг беш нафар аъзосини ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Сувон тумани суди маълум қилишича, 50 ёшлар атрофидаги Ли фамилияли эркак аввал ота-онаси, рафиқаси ва икки қизига ухлатувчи ҳамда тинчлантирувчи дори берган, сўнг уларни бўғиб ўлдирган. Унга нисбатан гиёҳванд моддалар назорати қонунини бузиш ва қасддан одам ўлдириш айбловлари қўйилган.

Прокуратура ўлим жазосини талаб қилганига қарамай, суд айбланувчига умрбод қамоқ жазосини тайинлади. Маълумотларга кўра, Ли тадбиркор бўлиб, миллиардлаб вон қарзга ботган.

Ли ўзини бизнесдаги муваффақиятсизлик, миллиардлаб вонлик қарз ва суд жараёнлари туфайли қарз юкининг оиласига қолишидан қўрқиб, уларни ўлдириш режасини тузган. У оила аъзоларига овқатга аралаштирилган ухлатувчи дори беришга тайёрланган, бу тафсилотлар суд материалларида қайд этилган.

Киритилди: 16:38 28.08.2025. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!