Бугун 4 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жанубий Кореяда 7 кунлик мотам эълон қилинди

Жанубий Кореяда 7 кунлик мотам эълон қилинди

Жанубий Корея ҳукумати самолёт ҳалокати муносабати билан 4 январгача 7 кунлик миллий мотам эълон қилди.

Жанубий Кореядаги Jeju Air авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокати натижасида вафот этганлар сони 179 кишига етгани тасдиқланди.

Самолёт бортида жами 181 киши бор эди, шулардан фақат 2 киши омон қолган, ҳозирда уларнинг аҳволи яхши. Қолган 179 кишининг эса жасади топилган.

Бу Жанубий Корея тарихидаги энг ҳалокатли самолёт ҳалокати бўлди. Ҳозиргача бундай фалокат 1993 йилда Мокпода Asiana Airlines самолётининг қулаши эди. Ўшанда 66 киши ҳалок бўлган.

Киритилди: 00:21 30.12.2024. Ўқилди: 1280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!