Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Жанубий Кореяда 122 йиллик жазирама ҳарорат рекорди ўрнатилди

Жанубий Кореяда 122 йиллик жазирама ҳарорат рекорди ўрнатилди

Жанубий Кореяда ҳаво ҳарорати 42,5 даражагача кўтарилиб, об-ҳаво кузатувлари бошланган 1904 йилдан буён энг юқори кўрсаткични қайд этди.

Мамлакат расмийлари аҳолини очиқ ҳаводаги барча фаолиятни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Жазирама иссиқдан энг кўп Янгсан шаҳри азият чекмоқда, бу ерда кетма-кет бешинчи кун ҳарорат 40 даражадан юқори бўлиб турибди. Бошқа йирик шаҳарлар, жумладан, Тегу ва Пусанда ҳам ҳарорат 30 даражадан ошган.

Одамлар иссиқдан жон сақлаш учун кондиционерли савдо марказлари ҳамда кафеларда тўпланмоқда. Сеулда эса кўпчилик махсус ўрнатилган сув пуркагичли салқинлаш зоналаридан фойдаланмоқда.

Жанубий Кореянинг 20 дан ортиқ ҳудудида аномал иссиқ ҳақида фавқулодда огоҳлантириш эълон қилинган. Одатда Жанубий Кореяда кунлик ҳарорат 38-39 даражага етиши кутилганда шундай огоҳлантириш берилади.

Киритилди: 12:36 04.08.2026. Ўқилди: 1678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!