Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Корея Украинадаги элчисини чақириб олишга қарор қилди

Жанубий Корея Украинадаги элчисини чақириб олишга қарор қилди

Жанубий Корея ҳукумати Украинадаги элчисини мамлакатга чақириб олишга қарор қилди. Бу ҳақда 8 октябрь куни мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

«Ҳукумат Украинадаги элчимизни мамлакатга қайтариб олишга қарор қилди», — дейилади вазирлик баёнотида.

Расмий Сеул икки давлат ўртасидаги мавжуд келишмовчиликлар музокаралар орқали ҳал этилишига умид билдирган ва Украина томони билан мулоқотни давом эттиришини таъкидлаган.

Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик зиддият Украина томони Россия сафида жанг қилиб, асирга тушган икки нафар Шимолий Корея ҳарбий хизматчисининг Жанубий Кореяга топширилганини ошкор қилганидан кейин кучайган. Сеул бу маълумотни махфий сақлаш бўйича келишув бузилганини даъво қилмоқда, Украина томони эса бундай махфий келишув мавжуд бўлганини рад этган.

Аввалроқ Жанубий Корея Украинадан расмий тушунтириш ва узр сўрашни талаб қилган эди. Украина ташқи ишлар вазири томонидан узр мазмунидаги мурожаат юборилган, бироқ Сеул уни етарли деб ҳисобламаган.

Элчини чақириб олиш дипломатик муносабатларни узишни англатмайди. Бу давлатлар ўртасида жиддий келишмовчилик юзага келганида қўлланадиган дипломатик чоралардан бири ҳисобланади. Жанубий Корея ҳукумати Украина билан музокараларни давом эттиришини билдирган.

Киритилди: 13:50 08.10.2026. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!