Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Корея Қозоғистондан нефт сотиб олади

Жанубий Корея Қозоғистондан нефт сотиб олади

Маълумотларга кўра, Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳўрмуз бўғозидаги муаммолар сабабли Жанубий Корея энергия манбаларини кенгайтирмоқчи.

"Биз Қозоғистон билан ижобий келишиб олдик, шунинг учун келаси ҳафта бошида қанча нефт сотиб олишимизни ва қолган тафсилотларни аниқ айта оламиз", – деди мамлакат саноат вазири Ким Чон Кван.

Ҳозирда Жанубий Корея нефт импортининг 70 фоизи Яқин Шарққа боғланиб қолган. Шунингдек, Корея ўтган ойда БААдан 24 миллион баррел хом нефт етказиб бериш ваъдасини олган эди.

Саноат вазири Қозоғистондан хомашё олиб келиш муддати АҚШ билан бир хил (50-60 кун) эканини ва бу узоқ муддатли барқарорлик учун муҳимлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 18:22. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!