Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Корея Президенти мамлакатда ядро қуролини жойлаштиришга рухсат берди

Жанубий Корея Президенти мамлакатда ядро қуролини жойлаштиришга рухсат берди

Корея Халқ Демократик Республикаси томонидан ядровий таҳдид кучайса, Жанубий Корея ўз ҳудудида хорижий ядро қуролини жойлаштириши ёки ўзиникини ишлаб чиқиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Президенти Юн Сок Ёль маълум қилди.

Қайд этилишича, Жанубий Корея Президенти мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда Сеулга ҳужум қилинган тақдирда 100 ва ҳатто 1000 баробар катталикда жавоб бериш учун шундай ҳарбий қувват беришни буюрган.

“Агар Шимолий Кореянинг ядровий таҳдиди жиддийлашса, биз Жанубий Кореяда тактик ядро қуролини жойлаштиришимиз ёки ўз ядро қуролимизни яратишимиз мумкин”, дейди Президент.

Шунингдек, у январь ойи бошида Сеул ва Вашингтон Америка ядровий қуроллари иштирокида қўшма машғулотлар ташкил этиш имкониятини муҳокама қилганини айтиб ўтган.

"Ядро қуроллари Қўшма Штатларга тегишли бўлсада, разведка маълумотларини алмашиш, режалаштириш ва машқлар биргаликда амалга оширилиши керак", дейди Президент.

Унинг қайд этишича, Вашингтон бу ташаббусга ижобий қарайди.

Киритилди: 19:36 13.01.2023. Ўқилди: 1737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!