Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Жанубий Корея Ҳўрмуз бўғози масаласида Эронга махсус элчи юбормоқчи

Жанубий Корея Ҳўрмуз бўғози масаласида Эронга махсус элчи юбормоқчи

Жанубий Корея ТИВнинг юқори мартабали дипломати Чон Бён Ха яқин орада махсус вакил сифатида Эронга жўнаб кетишини маълум қилди.

Ташрифдан асосий мақсад — ўз фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш ва Эроннинг Ҳўрмуз бўғози устидан ўрнатган назорати масаласини муҳокама қилишдир.

​Вазирликнинг жума куни берган баёнотига кўра, Чон Бён Ха барча кемалар, жумладан, Жанубий Корея кемалари учун ҳам бўғоз орқали эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини ҳимоя қилишни режалаштирмоқда.

​Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни икки давлат Ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида Эрон томони Сеулнинг махсус вакил юбориш ташаббусини ижобий кутиб олган эди.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!