Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён мамлакат Ғарбий Осиёдаги можарода иштирок этиш учун ҳарбий кучларини юбормаслигини маълум қилди.
У Сеул денгиз қатнови хавфсизлигини таъминлашда қандай роль ўйнаши мумкинлигини кўриб чиқаётганини айтди.
Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи билан суҳбатда Сеул Ҳурмуз бўғозига ҳарбий куч ёки техника юбориш бўйича қарор қабул қилмаганини билдирди.
Томонлар минтақадаги вазият ва икки томонлама масалалар бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.