Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Корея чип саноатида асосий ўйинчи бўлмоқчи

Жанубий Корея чип саноатида асосий ўйинчи бўлмоқчи

Жанубий Кореянинг технология гиганти Samsung Electronics кейинги 20 йил ичида миллий чип саноатини ривожлантирмоқчи. Компания дунёдаги энг йирик чип ишлаб чиқариш базасини яратиш учун 230 миллиард доллар сармоя киритади.

Samsung'нинг тахминий қиймати 300 триллион вонлик (230 млрд доллар) лойиҳаси ҳукумат томонидан эълон қилинган 550 триллион вон қийматидаги хусусий сектор инвестицион режасининг бир қисми ҳисобланади.

Мазкур стратегия солиқ имтиёзларини кенгайтиради ҳамда чиплар, дисплейлар ва батареялар каби юқори технологияли тармоқлар рақобатбардошлигини оширади.

Жанубий Корея чип ишлаб чиқариш саноатида асосий ўйинчи бўлишни мақсад қилган. Мамлакат шу сабабдан йирик хотира чиплари ишлаб чиқарувчилари Samsung Electronics ва SK Hynix’га катта миқдорда сармоя киритмоқда.

Ҳозирда ушбу саноатда Таиланд компаниялар етакчи ҳисобланади — Intel ва Taiwan Semiconductor Manufacturing.

Киритилди: 07:35 16.03.2023. Ўқилди: 1437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!