Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Африкадаги тарихий масжидда ёнғин содир бўлди

Жанубий Африкадаги тарихий масжидда ёнғин содир бўлди

 Душанба куни жанубий ярим шарнинг энг йирик масжидларидан биридаги ёнғин сабаби дарҳол маълум эмас эди.

Аммо Жанубий Африка мусулмонлар тармоғининг раиси Файсал Сулаймоннинг сўзларига кўра, бу масжид тепасида жойлашган етти хонадонлардан бирида бошланган ва электр таъминотининг бузилиши сабаб бўлган.

"Бу бахтсиз воқеа, деб тахмин қилинмоқда", деган Сулаймон AFP агентлигига.

Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

"Твиттер"да жойлаштирилган видеода жануби-шарқий порт шаҳрининг марказий қисмида жойлашган икки қаватли бинонинг юқори қаватида аланга кўтарилган пайтда одамлар тўплангани акс этган.

Бир неча киши 7000 намозхон ибодат қилиши мумкин бўлган тарихий иншоотда юз берган ёнғиндан ижтимоий тармоқларда қайғу изҳор қилган.

Ўт ўчирувчилар тахминан икки соат ичида ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлишди.

Фавқулодда хизматлар вакили Роберт Маккензининг АФПга айтишича, ёнғин учта қўшни бинога ҳам зарар етказган.

Масжид Марказий Дурбаннинг диққатга сазовор жойи ва одамлар кўп келадиган намозхона ҳисобланади.

Бу масжидга кўплаб таниқли шахслар, жумладан, апартеидга қарши курашчи Нелсон Мандела, Буюк Британиялик қўшиқчи Юсуф Ислом ва машҳур боксчи Муҳаммад Али каби инсонлар ташриф буюрган.

Киритилди: 16:29 26.08.2020. Ўқилди: 1612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!