Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Африка Республикасидаги йўл-транспорт ҳодисасида 27 киши ҳалок бўлди

Жанубий Африка Республикасидаги йўл-транспорт ҳодисасида 27 киши ҳалок бўлди

Жанубий Африка Республикаси шимолидаги Лимпопо вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 27 киши ҳаётдан кўз юмди.

Автоҳалокат 19 октябрда халқаро трассада юз берган. Цемент олиб кетаётган юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб, бошқа машиналар, жумладан 22 кишилик Mercedes Benz микроавтобуси билан тўқнашиб кетган. Ҳалок бўлганлар орасида 2 нафар балоғатга етмаган бола бўлган, 4 киши яраланган.

Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқлаштирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси машина ғилдираги ёрилиб кетгандан кейин бошқарувни йўқотган.

Manab: kun.uz

Киритилди: 06:26 21.10.2018. Ўқилди: 1010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!