Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Жаноб Путин, урушни дарҳол тўхтатинг — Гутерриш

A A A
Жаноб Путин, урушни дарҳол тўхтатинг — Гутерриш

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Aнтониу Гутерриш Россия ҳукуматини Украинадан қўшинларини олиб чиқишга чақирди. Бу ҳақда у БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб ёзади “РБК-Украина”.

Гутерришнинг сўзларига кўра, у Россия қўшинларининг Украина ҳудудига эҳтимолий ҳужумига ва ҳақиқатан ҳам жиддий нарса юз бериши мумкинлигига дарҳол ишонмаган.

"Мен хато қилдим", деб тан олди Гутерреш.

Унинг қайд этишича, агар бугун Украинага бостириб кириш операцияси тайёрланаётган бўлса, Россия расмийларига мурожаат қилмоқчи.

“Жаноб Путин, қўшинларингизни Украинага ҳужум қилишдан тўхтатинг. Дунёга имконият беринг. Жуда кўп одам аллақачон вафот этган”, — дейилади баёнотда.

Киритилди: 09:24 24.02.2022. Ўқилди: 3888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар